Тезкор шахсий таркибнинг кондаги хавфли газларни аниқлаш услублари тўғрисидаги билимларини ошириш бўйича назарий ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

Posted by:

Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм (ҲКҚҚ) бўлинмалари томонидан кон қутқарув ишларини олиб бораётган корхона ва ташкилотларнинг ҳавфли ишлаб чиқариш объектларида содир бўлган аварияларни тезкорлик билан бартараф этишда шахсий таркиб томонидан амалга ошириладиган дастлабки ишлар, жумладан, авария юз берган кон лахими ҳавосидаги мавжуд бўлган ҳаво оқимининг тезлиги, заҳарли газлар, чанглар ва кимёвий унсурлар миқдорини тезкор (экспресс) услубда аниқлаш ишларини олиб боришда юқори билим ва юксак маҳоратни талаб этади.

Кон қутқарувчиларнинг кондаги турли хил хавфли газлар ва ҳаво оқими тезлигини аниқлаш бўйича билимларни Низом ва меъёрий хужжатларга мувофиқ етказиб беришда газ тахлил лаборатория (ГТЛ) мудирларининг касбий маҳорати мухим ўрин тутади.

Жорий йилнинг 24 январ куни ОКМК АЖ Чодак кон бошқармаси кон мажмуаларига хизмат кўрсатувчи Наманган вилояти Поп туманида жойлашган 5-АҲКҚВзводи ГТЛ мудири раҳбарлигида бўлимма тезкор шахсий таркибининг кон ҳавосидан (экспресс услубида) намуна олиш, меҳнат мухофазаси қоидалари ва хавфсизлик талабларини кўргазмали воситалар орқали ёритиб берилган ҳолда назарий ва амалий машғулот ўтказилди.

Машғулот давомида шахсий такрибга тиббий кислород, оҳакли кимёвий газютувчи ва бошқа реактив ва сорбентлар тўғрисидаги кўргазмали плакатлар, кимёвий асбоб – ускуналар ва метеорологик қурилмаларни қўллаш услублари тўғрисидаги билимлари янада мустаҳкамланди.

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment