ҲКҚҚ Штабининг 2022 йил учун ҲКҚҚ бўлинмаларининг тезкор тайёргарлигини мониторинг қилиш ва аттестациядан ўтказиш жадвалига мувофиқ, НКМК АЖ тасарруфидаги ГМЗ-1 кон бошқармаси «Қора-Қўтон» кон мажмуасида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 8-АҲКҚВзводига қарашли «Қора-Қўтон» ҲКҚВзводи командирлар ва респираторчилар таркибининг эгаллаб турган лавозими ва қутқарувчи деган шарафли номга ҳос билим ва профессионал маҳорати синовдан ўтказилди.
Бўлинма шахсий таркибининг мониторинги ва аттестация жараёнларини қуйидаги ишчи гуруҳ таркиби, ҲКҚҚ бошлиғининг тезкор — техник ва профилактик ишлар бўйича ўринбосари З. Марахимов, ёрдамчи ўқув бўлинма мухандислари А. Танжариков ва Э. Хатамовлар томонидан тезкор бўлимманинг касбий билими, жипслигини ва ҳаракатлар уйғунлиги, қутқарув асбоб — ускуналарни техник имкониятларини баҳоланган ҳолда мохирона қўллай билиш хамда жисмоний имкониятлари Низом ва меъёрий хужжатларга мувофиқ баҳоланиб борилди.
Ўтказилган мониторинг якунида ишчи гуруҳ таркиби томонидан бўлинманинг тезкор тайёргарлиги бўйича билим ва кўникмаларини янада юқори даражага олиб чиқиш ва кон қутқарув ишларини ташкиллаштириш ва уни ўтказишда шахсий таркибнинг маҳорат машқларини реал вазиятларга яқин тарзда ўтказилиши бўйича керакли тавсиялар берилди.
MAR
2022
About the Author: