Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм (ҲКҚҚ) штабининг 2022 йил 25 январдаги “ҲКҚҚ бўлинмаларининг 2022 йилда хизмат кўрсатилаётган корхоналарда ўтказиладиган махсус тактик машғулотлар жадвали”га мувофиқ, жорий йилнинг 31 март куни хизмат кўрсатувчи корхона ва иншоотларда содир бўлиши мумкин бўлган авариялар ва бахтсиз ходисаларни олдини олиш ва уларни бартараф қилишда тезкор бўлинманинг тажриба ва маҳоратини оширишга хизмат қилувчи махсус – тактик ўқув машғулоти “Шарғункўмир” ва “Ўзбекгидроэнерго” АЖларида кон қутқарув ишларини олиб борувчи Сурҳондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган 1-АҲКҚВзводи хамда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Пскем” ҲКҚПунктида ўтказилди.
Ўқув машғулотда кон қутқарувчилар томонидан ўз жанговор шайлигини намойиш этган ҳолда, жанговор техника ва махсус кон қутқарув асбоб – ускуналарни ишга тайёрлаш, кон ҳавосидан намуна олиш, тактик ҳаракатларни амалга ошириш орқали авария содир бўлган жойга ўз вақтида етиб келиб жабрланганларга малакали биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш ва уларни ер юзасига эвакуация қилиш вазифаларини муваффақиятли амалга оширишди.
APR
2022
About the Author: