Профессионал маҳоратни юксалтириш йўлида.

Posted by:

Жорий йилнинг 4 апрел куни ОКМК АЖ тасарруфидаги “Каулди” кон мажмуасида кон қутқарув ишларини олиб борувчи Тошкент вилояти “Каулди” конида жойлашган 10-АҲКҚВзводи ўқув конида кон қутқарувчилардан иборат тезкор шахсий таркиб иштирокида конда содир бўлиши мумкин бўлган авариялар ёки баҳтсиз ходисаларга тайёргарлигини синовда ўтказиш мақсадида тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўтказилган ўқув машғулотда профессионал кон қутқарувчилар ўз мажбуриятидан келиб чиқиб аниқ ва тезкорлик билан тактик харакатларни амалга оширган ҳолда авария оқибатида қолган одамларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш ва уларни ер юзасига эвакуация қилиш жараёнини кузатишимиз мумкин.
Юқори ҳарорат, газли мухит ва турли хилдаги тўсиқлар, кон қутқарувчиларнинг шарафли касбига бўлган садоқатига ғов бўлолмайди.

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment