Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги фармойиши асосида жорий йилнинг 30 апрель куни Мамлакатимизда «Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланган. Ушбу фармойишдан келиб чиқиб, ҲКҚҚ штабининг 2022 йил 28 апрел куни 7-сонли фармойиши қабул қилинди.
Мазкур фармойишга мувофиқ ҲКҚҚисми барча бўлинмалари жойлашган худудида взвод шахсий таркиби иштирокида хайрия хашари тадбирларида фаол иштирок этиши белгиланди.
Жорий йил 30 апрел куни «Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги» шиори остида ҲКҚҚ штаби шахсий таркиби иштирокида ҳам ҳашар ўтказилди.
Жумладан, ҲКҚҚ штаби ер майдонларида гул кўчатларини ўтказиш, дарахтларни оқлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида ҲКҚҚ штаби шахсий таркиби фаол иштирок этди.
ShareAPR
2022
About the Author: