Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм (ҲКҚҚ) бўлинмалари томонидан хизмат килувчи хавфли ишлаб чиқариш объектлари, кон иншоотлари ва мажмуаларининг 2022 йил 2 ярим йиллик учун аварияларни бартараф этиш режасини куриб чиқилди

Posted by:

Аввал хабар берганимиздек, Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм (ҲКҚҚ) бўлинмалари томонидан хизмат килувчи хавфли ишлаб чиқариш объектлари, кон иншоотлари ва мажмуаларининг 2022 йил 2 ярим йиллик учун аварияларни бартараф этиш режасини куриб чиқиш ва уларга зарур тузатишлар киритиш, кон қутқарув ишларини муваффақиятли олиб боришда тактик харакатланиш йўналишларини белгилаб олиш хамда конни шамоллатиш тизимлари техник жихатдан созлигини ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
Жумладан “Шаргункўмир” АЖ ва ОКМК АЖ Чодак кон бошқармаларида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 1-АҲКҚВ ва 5-АҲКҚВзводлари томонидан жорий йилнинг 12-15 июнь кунлари кон мухандис техник ходимлари, ер ости шамоллатиш хизмати бошлиғи хамда “Саноатхавфсизлиги” ДҚ худудий бошқармаси инспекторлари билан хамкорликда “Хавфсизлик биринчи навбатда” шиори остида кон мажмуаларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment