ҲКҚҚ тизимида хуқуқий тарғибот ишлари бўйича семинар йиғилиш бўлиб ўтди.

Posted by:

ҲКҚҚ штабининг 2022 йил 18 ноябрдаги 18-сонли фармойишига мувофиқ, ҲКҚҚ бўлинмаларида “Коррупцияга қарши” ҳуқуқий-тарғибот ишлари ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига асосан, ҲКҚҚ бўлинмалари шахсий таркибининг ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида семинар машғулотлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Корруцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тизимида коррупцияга қарши ишлаб чиқилган ички идоравий хужжатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сон қарори мазмун моҳияти ҳақида шахсий таркибга тушинтириш ва давлат хизматида одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этиш, юксак касбий маданиятни шакиллантириш, жамоатчилик онгида  давлат хизматига бўлган ҳурмат ва ишончни ошириш ҳамда давлат хизматчиларининг одоб-аҳлоқ қоидаларига зид бўлган хатти харакатларни олдини олиш ҳақида маълумот берилди.

 

 

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment