ҲКҚҚ бўлинмалари шахсий таркиблари ўртасида режалаштирилган спорт мусобақаларининг биринчи куни очилиш маросими ўтказилди

Posted by:

Жорий йилнинг 26 сентябрида ҲКҚҚ бўлинмалари шахсий таркиблари ўртасида режалаштирилган спорт мусобақаларининг биринчи куни очилиш маросими, қуръа ташлаш ва ҳакамлик таркибини тайинлаш ишлари, шу билан бирга спортнинг футбол ва тош кўтариш йўналиши бўйича дастлабки беллашувлар ўтказилди.

Continue Reading →

0

Машқда қийин бўлса – амалда осон бўлади!

Posted by:

Куни кеча “Ўзкимёсаноат” АЖга қарашли “Деҳқонобод калий заводи” АЖ кон мажмуаси мухандис техник ходимлари, ер ости шамолатиш хизмати бошлиғи, туман тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари хамда “Деҳқонобод” ҲКҚВзводи шахсий таркиби иштирокида завод кон мажмуасида юз бериши мумкин бўлган авариялар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этишга қаратилган авария-қутқарув ишларини ташкиллаштириш бўйича навбатдаги махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Continue Reading →

0

“Спорт мусобақалар – 2022” тайёргарлик жараёнлари бошланди.

Posted by:

Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм бўлинмалари ўзига юклатилган вазифаларни муваффақиятли бажаришида ҳар бир кон-қутқарувчисининг юқори жисмоний ва рухий тайёргарлигига алоҳида эътибор қаратилиб келинади.
ҲКҚҚ бўлинмаларида шахсий таркибнинг жисмоний тайёргарликларини ошириш мақсадида спорт заллари ташкил қилинган.
Жорий йилнинг 26-28 сентябр кунлари ҲКҚҚ бўлинмалари шахсий таркиби ўртасида “Спорт мусобақалари -2022” ўйинлари ўтказилиш режалаштирилган.
Айни дамда ҲКҚҚ бўлинмаларида ушбу мусобақаларга жиддий тайёргарлик кўрилмоқда. Жумладан, махсус машқлар турига кирувчи “Фитокросс” йўналиши бўйича тайёргарлик машғулотлари ўтказилмоқда.

Continue Reading →

0

Ҳамкорликдаги махсус тактик ўқув машғулот ўтказилди.

Posted by:

ҲКҚҚисм Штабининг 2022 йил 25 январда “ҲКҚҚисм бўлинмалари шахсий таркиби иштирокида ўтказиладиган махсус-тактик ўқув машғулотлари жадвали”га мувофиқ, Жорий йилнинг 14 сентябр куни ОКМК АЖ тасарруфидаги Хондиза кон бошқармасига қарашли «Хондиза» кон мухандис техник ходимлари, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ва «Хондиза» ҲКҚВзводи шахсий таркиби иштирокида конда содир бўлиши мумкин бўлган авариялар ва бахтсиз ходисаларни бартараф этиш ва уни олдини олишда хамкорликдаги харакатланиш тактикасини мувофиқлаштириш бўйича навбатдаги махсус – тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўтказилган ўқув машғулотда, махсус кон – қутқарув жихозлари ва ...

Continue Reading →
0

Кон қутқарувчилар машқларда тобланмоқда.

Posted by:

Жорий йилнинг 6 сентябр куни НКМК АЖ Жанубий кон бошқармаси тасарруфидаги кон мажмаларида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 8-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи командирлар таркиби раҳбарлигида, тезкор шахсий таркибнинг тактик техник тайёргарлиги бўйича билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида маҳорат машқлари ўтказилди.
Бўлинмага ўқув “Тревога” сигнали бериш орқали тезкор шахсий таркибнинг кон қутқарув ишларини олиб бориши, тезкор автомашинанинг жанговор шайлиги, махсус кон қутқарув асбоб-ускуналаридан мохирона фойдаланган ҳолда авария оқибатида қолган одамларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш ва уларни беталофат эвакуация қилиш ...

Continue Reading →
0

5-AҲКҚВзводида кадрлар иши ва ижро интизомини юритиш бўйича амалга оширилаёнган ишлар юзасидан мақсадли ўрганиш ўтказилди.

Posted by:

ҲКҚҚ штаби бошлиғи томонидан тасдиқланган жадвалга асосан, ҲКҚҚ штабининг 2022 йил 29 августдаги 91-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил  31 август  куни 5-AҲКҚВзводида кадрлар иши ва ижро интизомини юритиш бўйича амалга оширилаёнган ишлар юзасидан мақсадли ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси ва Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарори ҳамда 2009 йил 28 августдаги 11-10-топшириғига мувофиқ, ишлар олиб борилаётгани хамда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент ҳужжатлари, Ҳукумат қарор, фармойиш ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси ...

Continue Reading →
0

“Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги” муносабати билан Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисмига меҳнат фахрийлари таклиф қилиниб байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Posted by:

“Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги” муносабати билан Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисмига меҳнат фахрийлари таклиф қилиниб байрам тадбирлари ўтказилмоқда. Тадбирларда ҲКҚҚ тизимида кўп йиллардан бери фидокорона меҳнати, ташаббускорлиги ва ўз касбига бўлган садоқати орқали барча командирлар ва шахсий таркибга ўрнак бўлиб келаёган бир гуруҳ ходимлар Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва ҲКҚҚ томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Фахрий ёрлиғи билан мукофотланган ходимларни моддий рағбатлантириш мақсадида ҲКҚҚ тегишли фармойишига мувофиқ пул мукофотлари белгиланди.

Continue Reading →

0

Профессионал кон қутқарувчилар томонидан ёнғинни ўчириш бўйича ўқув амалий машғулоти ўтказилди.

Posted by:

Жорий йилнинг 1 август куни ОКМК АЖ Ангрен кон бошқармасида кон қутқарув ишларини олиб борувчи Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув отряди ўқув биносида ер ости лахимларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни тезкорлик билан бартараф қилиш, ёнғин ўчириш воситалари ва ускуналаридан самарали фойдаланиш тажрибасини ошириш мақсадида тактик – техник тайёргарлик машғулоти ўтказилди.

Машғулот шартига кўра кон лахимларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар ва унинг оқибатида юзага келадиган ҳолатларни махсус ёнғин ўчириш воситалари ёрдамида тактик усулларни қўллаган ҳолда бартараф этиш, ...

Continue Reading →
0

ҲКҚҚ тизимида кадрлар иши ва ижро интизомини юритиш ва ташкил этишни такомиллаштиришга қаратилган (мониторинг)ўрганиш ўтказилди.

Posted by:

ҲКҚҚ штаби бошлиғи томонидан тасдиқланган жадвалга асосан, ҲКҚҚ штабининг 2022 йил 27 июлдаги 80-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил  29 июл  куни 10-AҲКҚВзводида кадрлар иши ва ижро интизомини юритиш бўйича амалга оширилаёнган ишлар юзасидан мақсадли ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси ва Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарори ҳамда 2009 йил 28 августдаги 11-10-топшириғига мувофиқ, ишлар олиб борилаётгани хамда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент ҳужжатлари, Ҳукумат қарор, фармойиш ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси ...

Continue Reading →
0

ТЕЗКОРЛИК, МОҲИРЛИК ВА БИРДАМЛИК. Кон қутқарувчилар жанговор шайлиги синовдан ўтказилди.

Posted by:

Жорий йилнинг 29 июль куни ОКМК АЖ Чодак кон бошқармаси тасарруфидаги “Гузаксой” кон мажмуасида қутқарув тузилмалари ва кон қутқарув ишларини олиб борувчи 5-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи тезкор шахсий таркиби иштирокида махсус ўқув амалий тактиқ машғулоти ўтказилди.
Тактик ўқув машқининг дастлабки босқичида бўлимма шахсий таркибидаги техника, махсус кон қутқарув асбоб-анжомларнинг шайлиги саф кўриги орқали кўздан кечирилган бўлса, навбатдаги босқичда авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар, жабрланган инсонларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш ва уларни хавфсиз жойга эвакуация қилиш комплекс машқлари бажарилди.
Continue Reading →

0
Page 3 of 7 12345...»