Махсус кон қутқарув асбоб – ускуналар ва қурилмаларнинг тавсифи ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича назарий ва амалий машқлар ўтказилди.

Posted by:

Жорий йилнинг 28-29 январ кунлари “NKMK” AJ Жанубий кон бошқармаси кон мажмуаларига хизмат кўрсатувчи 8-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи ва “Деҳқонобод калий заводи” АЖ кон қутқарув ишларини олиб борувчи “Деҳқонобод” ҲКҚВзводида техник ишлар олиб борилди.
Техник ишлар жараёнида тажрибали командир ёрдамчилар томонидан ҳавфли газларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилувчи (Р-30) қурилмасини техник созлигини ва герметиклигини текшириш хамда кон ҳавосида шамол оқими тезлиги ва намлигини ўлчашга мўлжалланган АПР-2 (анемометр) ва “Психрометр” қурилмаларининг техник хусусиятлари, тузилиши, ишлатилиши, текширилиши ва ҳисоблаш усули тўғрисидаги кўрсатмалари шахсий таркибга етказилди.

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment