Ёнғинга қарши қурилмаларни қўллаш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди.

Posted by:

“Олмалиқ КМК” АЖ ва “Навоий КМК” АЖ кон мажмуаларига хизмат кўрсатувчи 5-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи (АҲКҚВ) ва 8-АҲКҚВзводи тасарруфидаги “Қора-Қўтон” ҲКҚВзводи биноси ва ўқув конида тактик – техник тайёргарлик ўқув машғулоти олиб борилди.
Ушбу ўқув машғулотни ўтказишдан мақсад, тезкор шахсий таркибни авариявий ва фавқулодда ҳолатларда ёнғин чиқиш оқибатларини тезкорлик билан баратараф этиш, содир бўлиши мумкин бўлган катта ва ўзига хос ёнғинларни ўчиришда кутилмаган ходисалар ва хавфларга ҳам рухан, ҳам жисмонан тайёр бўлиш, ўз ўрнида махсус билим ва кўникмаларни эгаллаш хамда самарали қўллай олишдан иборат.
Ўтказилган ўқув машғулотида икки бўлиммадан иборат шахсий таркиб иштирок этган ҳолда ОУ-2 ўт ўчириш воситаси хамда ёнғинга қарши сув қувурларига оралиқ улаш (УС-1) ускунасидан фойдаланилди.

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment