Тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий машғулот ўтказилди.

Posted by:

Жорий йилнинг 10 феврал куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тасарруфидаги “Деҳқонобод калий заводи” АЖ кон мажмуасида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 9-АҲКҚВзводида шахсий таркиб иштирокида конда авария ёки бахтсиз ходиса рўй берганда одамларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий ва ҳозирги даврда энг самарали усулларини етказиш мақсадида амалий ўқув машқи бўлиб ўтди.
Бўлинма командирининг тиббий ишлар бўйича ёрдамчиси Ў.Норбоев раҳбарлигида авария қутқарув ишларини олиб бораётган жараёнда жабрланувчида суякнинг очиқ ва ёпиқ синиши ва қон кетиш билан боғлиқ ҳолатда тезкор тиббий биринчи ёрдам кўрсатиш харакатларни олиб бориш бўйича амалий кўрсатмалари тингланди ва амалда ёритиб берилди.

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment