Тошкент вилояти Чорвоқ шахрида жойлашган 9-АҲКҚВзводига қарашли “Пскем” ҲКҚВзводи хамда “Гидромахсусқурилиш” акциядорлик жамияти техник мухтахассислари иштирокида махсус-тактик машғулоти ўтказилди.

Добавил:

2020 йил 5 март куни “Гидромахсусқурилиш” АЖ объектининг 1-чи ўтиш тоннели, 9-чи қазиш ишлари олиб борилаётган қисмида корхона хавфсизлик сохасидаги техник мутахассислари ва кон қутқарувчилар иштирокида махсус-тактик машғулоти ўтказилди.

Ўтказилган махсус-тактик машғулотида тоннелнинг қазиш ишлари олиб боришда авария холати юзага келганда қутқарув ишлари самарадорлигини ошириш, керакли қутқарув асбоб-анжомларидан  фойдаланиш, авария-қутқарув ишларида билим ва тажрибаларига  таянган ҳолда, авария  содир бўлган худуддан жабрланганларни хавфсиз жойга олиб чиқиш, уларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш, авария (ёнғин) келиб чиқган жойни аниқлаш ва оқибатларини бартараф қилишга қаратилган техник ишлар бажарилди.

Махсус-тактик машғулоти жараёнида корхона ишчи ходимларига ёнғин келиб чиқиши сабаблари ва шароитларини аниқлаш, уларни бартараф қилишнинг дастлабки чора-тадбирлари тўғрисидаги техник хавфсизлик билим ва кўникмалари мустахкамланди ва зарур тавсиялар берилди.

 

 

0

Об авторе:

  Related Posts
  • No related posts found.

Добавить комментарий