Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегияси асосида “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” да амалга оширишга оид Давлат дастурини ҲКҚҚ тизимида ижросини таъминлаш мақсадида, ҲКҚҚ штаби томонидан 2018 йил учун ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, 2019 йил 19 апрел куни Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси “Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми” бошлиғининг кадрлар ва умумий масалалар бўйича ёрдамчиси – М.А.Иминов., тезкор-техник бўлими муҳандиси – О.У.Назировлар томонидан 10-АҲКҚ взводида кадрлар иши ва ижро интизоми ҳамда взвод шахсий таркиби саф тайёргарлиги бўйича мониторинг ўтказилди.
Ўтказилган мониторингда Хукумат хужжатларини ҳаётга тадбиқ этиш, ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегияси асосида “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш юзасидан ҲКҚҚ тизимида 2019 йил учун ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижроси, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Меҳнат кодекси, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида, ижро интизомини мустахкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари ижроси юзасидан амалга ошрилган ишлар ўрганилди ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди.
ҲКҚҚисми тизимида хизмат олиб бораётган тоғ-кон қутқарувчилари ўз касбига бўлган садоқат ва матонат, ирода ва шижоатни талаб этиш баробарида инсонларни хавф-хатарлардан ва фалокатлардан қутқариш, уларнинг соғлиғини сақлаб қолишда юксак инсонпарварлик ва бағрикенглик жиҳатларнинг асосий мезони ҳисобланади.
Қутқарувчиларнинг касбий маҳоратлари ва кўникмаларини шакллантириш ишларини олиб боришда, улардан қаътий интизом талабларига риоя этишига, хизмат фаолиятидаги маҳорати ва тезкорлиги билан биргаликда саф ва жисмоний тайёргарлиги машғулотлари ўтказиб борилишида алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Шу жумладан 10-Алоҳида харбийлаштирилган кон-қутқариш взводи шахсий таркиби билан навбатдаги саф тайёргарлиги машғулоти ўтказилди. Машғулотда бир бўлинмадан иборат 6 нафар хизматчилар қатнашишди.
Ўтказилган машғулотда сафда туриш ва юриш усуллари, саф ҳаракатлари ва махсус хизмат кийимининг орасталиги ҳамда берилган буйруқларни ўз вақтида тезкорлик билан бажарилиши бўйича машғулот ўтказилди. Машғулот натижаларидан келиб чиқиб шахсий таркибга мустақил равишда ўз устида кўпроқ ишлаши юзасидан кўрсатмалар берилди.