Ўзбекистон Республикаси “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси “Ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисми” бўлинмаларида 2018 йил 1-ярим йил давомида олиб борилган тезкор, профилактик ва молия- хўжалик ишлари бўйича кенгайтирилган семенар-йиғилиши бўлиб ўтди.

Posted by:

2018 йил 24-25 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси “Ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисми” (ҲКҚҚ) штаби рахбар ходимлари ва барча бўлинма командирлари иштирокида ҲКҚҚисми тизимида  2018 йил 1-ярим йил якуни бўйича олиб борилган тезкор, профилактик ва молия-хўжалик ишлари юзасидан  кенгайтирилган семенар-йиғилиш ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекциясида жорий йил 12 июлда ўтказилган 12-сонли Хайъат мажлиси кун тартибидаги “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекциясининг  2018 йил 1-ярим йиллик давомида олиб борилган назорат профилактика ишлари якунлари давлат инспекциясининг  жорий  йил 2-ярим йиллигига белгиланган устувор вазифалари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йил 10 июл куни мамлакатимизда атом энергетикасини барпо этиш бўйича ташкилий техник чора-тадбирларни амалга ошириш масалаларига бағишланган йиғилишда белгиланган вазифа ва топшириқлар бўйича ҲКҚҚ бошлиғи М.М.Абдибаев  алоҳида тўхталиб ўтди.

“Ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисми” штаби ва бўлинмалари томонидан 2018 йил 1-ярим йил якуни бўйича олиб борилган ишлар ҳар томонлама танқидий мухокама ва таҳлил қилинди.

Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегияси асосида “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғояларни қўллаб қувватлаш йили”да амалга оширишга оид  Давлат дастурини ҲКҚҚ тизимида ижросини таъминлаш мақсадида, ҲКҚҚ штаби томонидан 2018 йил 1-ярим йил учун ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ,  ҲКҚҚисми бўлинмалари шахсий таркибнинг хуқуқий маданиятини ошириш  мақсадида,  Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари, Вазирлар Махкамасининг қарорларини мазмун моҳиятини етказиш бўйича семинар машғулотлар ва давра суҳбатлари ташкил қилинмоқда.

Жумладан, “Коррупция – халокатга йўл” ҳамда Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш юзасидан шахсий таркиб билан тушинтириш ишлари, билим ва малакасини оширишга қаратилган семирнар йиғилишлари ва давра суҳбатлари ўтказилди.

“Ёшлар иттифоқи” томонидан ўтказилаётган спорт мусобақаларида ҲКҚҚисми бўлинмалари шахсий таркиби  мунтазам равишда иштирок этиб фахрли 1-ўринни  эгаллаб келишмоқда.

ҲКҚҚисми Расмий веб-сайтларда ҲКҚҚисми бўлинмаларида ўтказилган семинар йиғилиш ва давра суҳбатлари ҳамда спорт мусобақалари бўйича мақолалар жойлаштирилди.

Семинар йиғилиш якунида берилган маълумот, ҳисобот ва музокаралардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Перезиденти томонидан  2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан ушбу дастурдан келиб чиқган ҳолда, ҲКҚҚ тизимида  2018 йил 1-ярим йил мобайнида олиб борилган ишлар  таҳлил қилинди ва келгусида  бажарилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment