«Ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисми» штаби бош муҳандиси Баймуҳамедов Шавкат Кабулович II-даражали «Кончилик шуҳрати» кўкрак белгиси билан тақдирланди

Posted by:

           Ўзбекистон Республикаси “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси  “Ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисми”  штаби бош муҳандиси Баймуҳамедов Шавкат Кабуловичнинг,  1984 йилдан хозирги кунгача ҲКҚҚ тизимида кўп йиллардан бери фидокорона меҳнат қилиб келаётганлигини, ўз касбига бўлган муҳаббати, кон-қутқарув хизматига қўшган юксак ҳиссаси шунингдек, хизмат кўрсатилувчи корхоналарда хавфсизликни таъминлашда олиб бораётган хизматларини  эътиборга олиб Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан “Ўзбеккумир” АЖнинг 2018 йил 27 августдаги 288-к-сонли буйруғига мувофиқ, II-даражали “Кончилик шуҳрати” кўкрак  белгиси билан тақдирланди.

          Шу муносабат билан ҲККҚисми шахсий таркиби номидан  Баймуҳамедов Шавкат Кабуловичга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, келажакдаги ишларига омад ва зафарлар тилаймиз.

 

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment