«ЎЗБЕККЎМИР» АЖнинг “Ангрен” кўмир кони ИТХ ва 2-АҲКҚВзводи қутқарувчилари билан хамкорликда махсус-тактик машғулоти ўтказилди.

Posted by:

Тошкент вилояти хокимининг 2018 йил 9 январдаги 1-сонли буйруғига биноан, Ангрен шаҳар хокимияти томонидан тасдиқланган Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан келишилган ҳолда “ЎЗБЕККЎМИР” акциядорлик жамиятининг тактик машғулотлари ўтказиш жадвалига мувофиқ, 2018 йил 23 ноябр куни “Ангрен” кўмир конининг омборида “Ангрен” очиқ конининг ишчилари ва мухандислари билан хамкорликда махсус тактик машғулоти ўтказилди.

Махсус тактик машғулоти режасига кўра,  Ангрен омборида ёнғин содир бўлганда ишчилар, муҳандислар бўлими ҳамда 2-АҲКҚВзвод қутқарувчилари билан жабрланганларни қутқариш ва аварияни бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилди.

Ўтказилган ўқув машғулот натижаларига кўра, “ЎЗБЕККЎМИР” акциядорлик жамиятининг “Ангрен” кўмир конида содир бўлган фалокатда ёнғинни бартараф этиш, жабрланувчига ўз вақтида тез тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда хавфсиз жойга олиб чиқишда кон-қутқарувчилари томонидан тезкор ва профессионал  даражада олиб борган хатти-харакатларини юқори баҳолаган ҳолда, “ЎЗБЕККЎМИР” акциядорлик жамиятининг  “Ангрен” кўмир кони раҳбарлари томонидан 2-АҲКҚВзвод кон-қутқарувчиларига ўз миннадорчиликларини билдиришди.

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment