Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси “Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми” бўлинмаларида 2018 йил давомида олиб борилган тезкор, профилактик ва молия- хўжалик ишлари бўйича йил якунларига бағишланган семенар-йиғилиши бўлиб ўтди.

Posted by:

2019 йил 5-6 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги  давлат қўмитаси “Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми” (ҲКҚҚ) штаби рахбар ходимлари ва барча бўлим командирлари иштирокида ҲКҚҚ бўлинмаларида 2018 йил давомида олиб борилган тезкор, профилактик ва молия-хўжалик ишлари бўйича йил якунларига бағишланган семенар-йиғилиш ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан  2018 йил 28 декабр куни ўтказилган йил якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида мухокама қилинган масалалар ҳамда   2019 йил 18 январь куни  Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2018 йилда назорат-профилактика ишлари якунлари бўйича ўтказилган  Хайъат мажлиси  ва унда белгилаган вазифалар тўғрисида ҲКҚҚ бошлиғи М.М.Абдибаев  маъруза қилди.

“Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми” штаби ва бўлинмалари томонидан 2018 йил мобайнида олиб борилган ишлар ҳар томонлама мухокама ва таҳлил қилинди.

Семинар йиғилиш якунида берилган маълумот, ҳисобот ва музокаралардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Перезиденти томонидан  2019 йил – “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” да амалга оширишга оид давлат дастуридан  келиб чиқган ҳолда,  ҲКҚҚ тизимида  2019 йилда бажарилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

 

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment