Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси “Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми” штабининг 2019 йил 15 январдаги 8-сонли буйруғи ва ҲКҚҚисми тизимида махсус-тактик машғулотлари ўтказилиши бўйича штаб бошлиғи томонидан тасдиқланган режага мувофиқ, 2019 йил 31 март куни “Ўзбеккўмир” АЖнинг “Ер ости йўли билан кўмир қазиб олиш” филиалида қўшма махсус-тактик машғулоти ўтказилди.
Махсус тактик машғулотда Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси “Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми” 2-АҲКҚВзводи командирлар таркиби, тоғ-кон қутқарувчилари, “Ангрен” кўмир кони ишчи ва муҳандис техник ходимлари, тиббиёт ва ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари иштирок этди.
Машғулотда “Ер ости йўли билан кўмир қазиб олиш” филиалининг 716 – лава конвери йўлида ёнғин содир бўлганда жарохатланганларни қутқариш бўйича билим ва кўникмалар ишлаб чиқилди.
2-АҲКҚВзводи тоғ кон қутқарувчилари томонидан жабрланганларни топиш, унга биринчи ёрдам кўрсатиш, хавфсиз жойга эвакуация қилиш, тез тиббий ёрдам ходимларига топшириш ва ёнғинни бартараф этиш бўйича ишлар амалга оширилди.
Машғулот натижаларига кўра, «ЎЗБEККЎМИР» АЖ “Ер ости йўли билан кўмир қазиб олиш” филиалининг масъул раҳбарлари томонидан иштирокчиларининг ҳаракатларига ижобий баҳо берилди. 2-АҲКҚВзводи тоғ-кон қутқарувчилари ва барча иштирокчиларнинг ўз вақтида жабрланувчини қутқариш, унга тиббий ёрдам кўрсатиш ва уни хавфсиз жойга эвакуация қилишда юқори малака ва тажриба эга эканликларини инобатга олган ҳолда, машғулот иштирокчиларга миннатдорчилик билдирилди.
Share
APR
2019
About the Author: