10-АҲКҚВзводи томонидан хизмат кўрсатиш объектида бахтсиз ходиса содир бўлганда одамларни қутқариш ва аварияларни бартараф этишда взвод кон-қутқарувчилари тайёргарлиги ўрганиш ҳамда уларга қутқарувчи мақоми ва тоифа бериш бўйича аттестация ўтказилди.

Posted by:

ҲКҚҚ штаби томонидан 2019 йил 24 январда тасдиқланган 12-сон буйруғи ва графикга мувофиқ, 2019 йил 6-8 май кунлари 10-АҲКҚВзводи томонидан хизмат кўрсатиш объектида содир бўлган бахтсиз ходисаларни бартараф этиш ва одамларни қутқаришда взвод кон-қутқарувчилари тайёргарлигини ўрганиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 9 июлдаги 184-сонли “Қутқарув хизмати ва қутқарув мақоми тўғрисида”ги  қарорига асосан, взвод кон-қутқарувчиларига қутқарувчи мақоми   ва тоифа бериш бўйича  аттестация ўтказилди.

Хизмат кўрсатиш объектида бахтсиз ҳодиса содир бўлганда одамларни қутқариш ва аварияларни  бартараф этишда, взвод кон-қутқарувчилари тайёргарлик ҳолатини  ўрганиш натижаларига кўра, бўлинма 125 баллдан 118,3 балл олди.

Ҳозирги кунда мониторинг натижаларига кўра, 10-АҲКҚВзводи кон-қутқарувчилари жанговор тайёргарлиги бўйича взводлар ўртасида 1-чи ўринни эгаллаб келмоқда.

Мониторинг ва аттестация натижаларига асосан,  10-АҲКҚВзводи шахсий таркиби билан йиғилиш бўлиб ўтди, унда мониторинг ва аттестация натижалари таҳлил қилинган ҳолда, взвод кон-қутқарувчиларининг жанговор тайёргарликни яхшилашга қаратилган  чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

 

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment