“Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг «Каульди»конида қўшма махсус-тактик машғулотлари ўтказилди.

Posted by:

Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми штабининг 2019 йил 15 январдаги  8-сонли буйруғига мувофиқ, ҲКҚҚ бўлинмаларида 2019 йил учун махсус-тактик машғулотларини ўтказишбўйича тасдиқланган жадвалига асосан, 2019 йил 20 май  куни “ОКМК” АЖнинг  «Каульди» конида қўшма махсус тактик машғулоти бўлиб ўтди.

Махсус тактик машғулотда Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси “Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми” 10-АҲКҚВзводи командирлар таркиби, тоғ-кон қутқарувчилари, “ОКМК” АЖнинг  «Каульди» кони ишчи ва муҳандис техник ходимлари, тиббиёт ходимлари ҳамда ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари иштирок этди.

Машғулот давомида “ОКМК” АЖнинг  «Каульди» конида ёнғин содир бўлганда  бахтсиз ходиса туфайли жабрланган ишчиларни қутқариш, ёнғинни ўчириш ҳамда оқибатларини бартараф этишда, 10-АҲКҚВзводи тоғ-кон қутқарувчилари томонидан жабрланган  ишчига дастлабки тез ёрдамни кўрсатиш, уни хавфсиз жойга эвакуация қилиниши ва тиббиёт ходимларга ўтказилиши ва ёнғин оқибатида бузилиш оқибатларини бартараф этиш ишларини амалга оширди.

Машғулот натижаларига кўра, “ОКМК” АЖнинг «Каульди» кони масъул раҳбарлари томонидан иштирокчиларининг  ҳаракатларига ижобий баҳо берилди.

10-АҲКҚВзводи тоғ-кон қутқарувчилари ва барча иштирокчиларнинг ўз вақтида жабрланувчини қутқариш, унга тиббий ёрдам кўрсатиш ва уни хавфсиз жойга эвакуация қилишда юқори малака ва тажриба эга эканликларини инобатга олган ҳолда,  машғулот  иштирокчиларга  миннатдорчилик билдирилди.

 

 

 

 

 

 

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment