2019 йилнинг 14-16 август куни “Деҳконобод” ва “Қора-қўтон” ҲКҚВ тезкор бўлинмалари шахсий таркиби иштирокида саф ва жисмоний тайёргарлиги бўйича машғулот ўтказилди.

Posted by:

ҲКҚҚисмлари штаби тасарруфидаги тезкор бўлинмаларидаги қутқарувчиларининг хизмат фаолиятининг мураккаблиги ва тезкорлиги жихатидан ўта мухим қарорларни тезкорлик ва аниқлик билан сўзсиз бажарилишида, қаътий касбий кўникмаларини шакллантириш масалаларига алохида эътибор қаратилиб келинади. Ўтказилаётган махсус-тактик машғулотлар билан бир қаторда саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларининг уйғунликда олиб борилиши бунга асос бўлиб хизмат қилиб келмоқда.

2019 йилининг 14-16 августида ҲКҚҚимслари штаби бошлиғи томонидан тасдиқланган режа-конспекти ва методик қўлланма асосида “Дехконобод” ва “Қора-Қўтон” бўлинмалари тезкор шахсий таркиби билан амалий саф ва жисмоний тайёргарлиги бўйича машғулот ўтказилди.

Машғулотда икки бўлинмадан иборат шахсий таркиб қатнашди. Саф тайёргарлигиниг амалий машғулотлари хизматчиларнинг махсус хизмат кийимининг орасталиги, бўлинманинг уюшқоқлиги, интизоми ва буйруқларни бажарувчанлик жихатларини белгилаб берувчи усуллар ва харакатлар орқали амалга оширилди. Саф тайёргарлиги машғулотлари якуний қисмида шахсий таркибга мавзуга оид барча саволларга машғулот раҳбари томонидан ижобий баҳоланиб керакли амалий ва методик ёрдам кўрсатилди.

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment