Жанубий кон бошқармасининг 2019 йил 29 августдаги 784-сонли хатига мувофиқ, жорий йил 13 сентябр куни 8-АХКҚ взводи тоғ-кон қутқарувчилари ва “Ғўжумсой” кони ИТХ хамда ФМ ходимлари иштирокида “Ғужумсой” конида қўмондонлик тактик- ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўқув машғулотида режага мувофиқ, “Ғўжумсой” кони НТС-5Гда юз берган бахтсиз ходиса бўйича навбатчи қутқарув бўлинмага бахтсиз ходиса рўй берган жойга бориш, фалокатга учраган тоғ-кон ишчисини топиб, биринчи ёрдам кўрсатиб, уни тоза ҳавога олиб чиқиб, кон соғломлаштириш ходимларига топшириш вазифаси топширилди.
Машғулот давомида 8-АҲКҚВзводи тоғ-кон қутқарувчилари томонидан жабрланган ишчи топилиб, дастлабки тез ёрдам кўрсатилиб, хавфсиз жойга эвакуация қилинган ва тиббиёт ходимларга топширилган.
Машғулот натижаларига кўра, НКМК Жанубий кон бошқармаси “Ғужумсой” кони масъул раҳбарлари томонидан иштирокчиларининг ҳаракатларига ижобий баҳо берилди. 8-АҲКҚВзводи тоғ-кон қутқарувчилари ва барча иштирокчиларнинг ўз вақтида жабрланувчини қутқариш, унга тиббий ёрдам кўрсатиш, хавфсиз жойга эвакуация қилишда юқори малака ва тажриба эга эканликларини инобатга олган ҳолда, машғулот иштирокчиларга миннатдорчилик билдирилди.
Share
SEN
2019
About the Author: