“Деҳконобод” ва “Қора-қўтон” ҲКҚВзводлари фаолиятини мувофиқлаштириш хамда тезкор шахсий таркибининг жисмоний ва саф тайёргарлиги даражасини ўрганиш ва методик ёрдам кўрсатиш мақсадида машғулот ва семинар йиғилиш ўтказилди.

Posted by:

ҲКҚҚисмлари штаби тасарруфидаги тезкор бўлинмаларидаги қутқарувчиларининг хизмат фаолиятининг мураккаблиги ва  оғир вазиятда ўта мухим қарорларни аниқлик ва тезкорлик билан сўзсиз бажарилишида, қаътий касбий кўникмаларини шакллантириш масалаларига алохида эътибор қаратилиб келинмоқда. Ўтказилаётган махсус-тактик машғулотлар билан бир қаторда жисмоний ва саф тайёргарлик машғулотларининг уйғунликда олиб борилиши бунга таянч бўлиб хизмат қилиб келмоқда.

2020 йилининг 27-29 январда ҲКҚҚимслари штаби бошлиғи томонидан тасдиқланган режа-конспекти ва методик қўлланма асосида 9-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув взводи (АҲКҚВ) қошидаги “Дехконобод” ҲКҚВзвод ва 8-АҲКҚВзводи қошидаги “Қора-Қўтон” ҲКҚВзвод бўлинмалари тезкор шахсий таркиби билан назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди.

Машғулотда икки бўлинмадан иборат шахсий таркиб қатнашди.  Жисмоний ва саф тайёргарлигининг амалий машғулотлари хизматчиларнинг махсус хизмат кийимининг орасталиги, бўлинмаларнинг уюшқоқлиги, интизоми ва буйруқларни бажарувчанлик жихатларини белгилаб берувчи усуллар ва харакатлар орқали амалга оширилди.

Жисмоний ва саф тайёргарлиги машғулотларининг якуний қисмида ҲКҚҚисм мутахасислари томонидан хизмат фаолияти ва ўтказилган машғулот юзасидан семинар йиғилиш ташкил қилиниб, шахсий таркибнинг барча қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

 

 

 

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment