ҲКҚҚисми тизимида коронавирус (2019-nCov) инфекциясини олдини олиш ва тарқалишига қарши қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилди.

Posted by:

Ўзбекистонга коронавирус (2019-nCov) инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишларни янада кучайтириш мақсадида 28 январь куни Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир бошчилигида Эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссиясининг йиғилиши ўтказилди. Унда қилинаётган ишлар муҳокама қилиниб, қўшимча амалга оширилиши керак бўлган профилактик чора-тадбирлар белгиланиб ижрога қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январ куни “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида” Ф-5537 Фармойиши қабул қилинди.

Махсус комиссиянинг қарорига мувофиқ, Республикамизда 2020 йил 16 мартдан бошлаб, СOVID-19 короновирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш мақсадида “Карантин” эълон қилинди.

СOVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш  мақсадида, аксарият давлат ташкилотлари, корхоналар ва хусусий ишлаб чиқариш корхоналарида иш фаолияти масофавий иш тартибига ўтказилди.

Республикамизнинг муҳим аҳамиятга эга бир қатор йирик  ишлаб чиқариш корхоналари  ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда. ҲКҚҚисми фаолиятидан келиб чиқиб, бўлинмалар томонидан хизмат кўрсатилувчи корхоналарга кон-қутқарув хизматини узлуксиз равишда олиб бормоқда. Кон-қутқарув бўлинмаларида СOVID-19 короновируси тарқалишини олдини олиш мақсадида, ҲКҚҚисми томонидан хизматчиларга санитария гигиена талабларига қатъий риоя қилиш белгиланди ва хизматчиларни бир марталик тиббиёт ниқоб ва қўлқоплари, антисептик воситалари, спирт ва махсус кийимбош (комбензон) ҳамда дезинфекция воситалари билан таъминланди. ҲКҚҚисми томонидан  шахсий химоя воситаларига жами: 24 906 339 сўм сарф қилинди.

ҲКҚҚисми бўлинмалари жойлашган маъмурий бино хизмат хоналари ва махсус хизмат автомашиналари, респиратор аппаратларини мунтазам равишда дизенфекция қилиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда ҲКҚҚисми тизимида санитария гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда, бўлинмалар томонидан хизмат кўрсатилувчи корхоналар билан бирга хизмат кўрсатган ҳолда узлуксиз иш фаолияти ташкил этилган.

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment