ҲКҚҚисм бўлинмалари тезкор шахсий таркибининг хизмат фаолияти мураккаблиги ва оғир шароитларда, хизмат кўрсатувчи корхона ва иншоотлари кон мажмуаларида содир бўлган авариялар ва бахтсиз ходисаларни кон – қутқарувчилар томонидан бартараф этишда самарадор натижаларга эришиши кўп жиҳатдан уларнинг жисмоний ва психологик тайёргарлигига боғлиқ.
Ҳозирги даврда ўткир респиратор вирус (коронавирус) инфекциясини юқтириб олмаслик ва организмни унга қарши курашувчанлик иммунитетини мустахкамлаш хамда ишчанлик қобилиятини ошириш бўйича тиббиёт соҳасидаги мутахассислар томонидан жисмоний бадан тарбия машқлари билан мунтазам равишда шуғулланиш барча касалликларни олдини олишга хизмат қилиши тўғрисида тавсиялар қилинмоқда.
Ҳар – бир кон қутқарувчида юксак интизом, аниқлик, тезкорлик ва қаътий касбий кўникмаларини шакллантириш ва уни такомиллаштирилишида бўлинма командирлар таркиби томонидан алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.
Шу жумладан, жорий йилнинг 12 августида “Шарғун кўмир”, “Ўзбеккўмир” АЖлари ва ОКМК “Каулди” кон мажмуаларига хизмат кўрсатувчи 1, 2 ва 10 Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон – қутқарув взводи (АҲКҚВ) тезкор шахсий таркиби билан “Жисмоний машқлар – кон қутқарувчининг касбий фаолиятида амалга ошириладиган ишларда самарадорлик ҳолатини такомиллашишига хизмат қўрсатадиган восита ҳисобланади” шиори остида жисмоний тайёргарлик машғулоти ўтказилди.
Машғулотларда ҳар бир бўлинманинг икки бўлимидан иборат шахсий таркиби қатнашган ҳолда, уларнинг дастлабки тиббий – рухий ҳолати, баданни машғулотга чиниқтиришнинг комплекс машқлари ва асосий қисми бўлган 100 ва 1000 метрга тезликда югуриш, қўлга таянган ҳолда турник ва брус (гимнастик мосламаси)да жисмоний машқлар бажариш кун тартибига амал қилиб келинмоқда.
Ўтказилган машғулотлар, қутқарувчилар жисмоний тайёргарлиги меъёрий хужжатига асосан баҳоланиб, натижаларини эълон қилган ҳолда, шахсий таркибга ўз махоратларини янада юксалтириш ва имкониятларини ошириб бориш бўйича машғулот раҳбари томонидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Share
AVG
2020
About the Author: