ҲКҚҚ бўлинмалар шахсий таркибининг меҳнат муҳофазаси ва техник хавфсизлик талаблари бўйича билимлари мустаҳкамланмоқда

Posted by:

Жорий йилнинг 14 октябр куни “Ўзкимёсаноат” АЖ қарашли “Деҳқонобод калий заводи” АЖ кон мажмуасида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 9 – АҲКҚВга қарашли “Деҳқонобод” ҲКҚВ командирлар таркиби томонидан кислород баллонларидан фойдаланишдаги меҳнат муҳофазаси ва техник хавфсизлиги ҳақида шахсий таркибга маълумот берилди.

Маълумки, ҲКҚҚ фаолиятининг асосий устувор вазифаларидан ҳисобланган – одамларни қутқариш ва аварияларни бартараф этиш ишларини олиб боришда, кон қутқарувчиларни захарли газлардан ҳимоялаш ва қутқарув ишларини муваффақиятли амалга оширилишида захарли газлардан ҳимоя этувчи (Р-30, Р-34) респираторларидан фойдаланилади.

Қўлланиб келинаётган (Р-30, Р-34) респираторларидаги қислород баллонларини хавфсиз ишлатишда, ташишда, сақлашда, кислород билан қайта тўлдириш каби ишларни бажаришда техник хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳамда махсус кислород тўлдириш хоналари, кислород сақлаш омборларининг техника хавфсизлиги талабарига мувофиқ жиҳозланиши ва ишчи ходимларни ўз хавфсизлигини таъминлаш бўйича керакли тавсиялар берилди.

Маълумот ўрнида шахсий таркибга кислород баллонларидан фойдаланишда асбоб-ускуналар, ходимларнинг қўллари, кийимлари ёғ ва мойдан тозаланган бўлиши, очиқ оловдан ва очиқ олов келиб чиқишига сабаб бўладиган манбаларидан фойдаланмаслик, кислород баллонлари билан ишлашда спирт, лейкопластир, дезинфекциялаш воситаси ёки бошқа ёниши мумкин бўлган манбаларни  ишлатиш мумкин эмаслиги ҳақида ва кислороднинг хавфли омиллари, ёнғинга хавфлилиги ва портлаш хусусиятларига эга эканлиги тўғрисида тушунтириб ўтилди.

 

 

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment