ҲКҚҚ бўлинмаларида кадрлар иши ва ижро интизомини ташкил этиш ва юритиш бўйича масъул ходимлар иштирокида “Онлайн вебинар” машғулоти ўтказилди.

Posted by:

Жорий йилнинг  30 апрел куни ҲКҚҚ бўлинмаларида кадрлар иши ва ижро интизомини юритиш ва ташкил этиш бўйича 2021 йил 1-чорак мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан “ZOOM” платформаси орқали ҲКҚҚ бўлинмалари масъул ходимлари иштирокида “Онлайн вебинар” машғулоти ўтказилди.

“Онлайн вебинар” давомида ҲКҚҚ Штаби ва бўлинмаларида кадрлар иши ва ижро интизоми бўйича юритилаётган хужжатлар Меҳнат кодексига мувофиқлик амалиёти ҳамда Меҳнат Вазирлигининг корхона ва ташкилотларда меҳнат фаолиятини  олиб бораётган ходимларнинг ягона миллий базасини  шакллантириш бўйича 2021 йил 1-чорак мобайнида амалга оширилган ишлари муҳокама қилинди.

Машғулот сўнгида ҲКҚҚ бўлинмалари масъул ходимлари билан ўтказилган мулоқат жараёнида юзага келган саволларга тегишлича  жавоб берилди ҳамда  2021 йил давомида кадрлар иши ва ижро интизоми ҳолатини яхшилашга қаратилган ишлар белгилаб олинди.

 

 

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment