ҲКҚҚисм бўлинмаларининг 2021 йилда хизмат кўрсатилаётган корхоналарда ўтказиладиган махсус – тактик ўқув машғулотлар жадвалига асосан, ҲКҚҚ бўлинмалар хизмат кўрсатувчи корхона ва иншоотларида содир бўлиши мумкин бўлган авариялар ва бахтсиз ходисаларни олдини олиш, уларни бартараф қилишда тезкор бўлинманинг амалий маҳорати ва билимини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи махсус – тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
Жорий йилнинг 18 май санасида, ОКМК АЖ Ангрен кон бошқармаси тасарруфидаги “Каулди” кони мухандис техник ходимлари ва “Каулди” кон мажмуасида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 10 – АҲКҚВ шахсий таркиби билан хамкорликдаги, конда содир бўлиши мумкин бўлган авариялар ва унинг оқибатида юзага келган бахтсиз ходисаларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш каби тезкор харакатларни амалга оширган ҳолда тажрибалар алмашинуви олиб борилди.
Кон қутқарувчилар томонидан ўз жанговор шайлигини намоён этган ҳолда, жанговор техника ва махсус қутқарув асбоб – ускуналарни ишга тайёрлаш, командирлар томонидан шахсий таркибга қўйилган вазифаларни тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишига эришиш, кон ҳавосидан намуна олиш хамда жабрланувчиларга малакали биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш каби тезкор тадбирлар амалга оширилди.
Хамкорликда ўтказилган махсус тактик ўқув машғулоти, ҲКҚҚ Низоми ва меъёрий хужжатларига хамда хавфсизлик қоидаларига мувофиқ баҳоланиб борилди.
ShareMAY
2021
About the Author: