2021 йил 20 май куни “Деҳқонобод” ҲКҚВзводи шахсий таркиби билан тоғ кон саноатида ишларни бехатар олиб борилиши бўйича давлат органи тизимида узоқ йиллар давомида меҳнат фаолиятини олиб бориб ҳозирги вақтда нафақада бўлган Юлдашев Мамуржон Мухиддинович билан учрашув ташкил қилинди.
1980-1990 йилларда тоғ-кон саноатида ишларни бехатар олиб борилишини назорат қилиш бўйича, ўзи хизмат қилган ўша даврларда юз берган авариялар, бахтсиз ходисалар хақида учрашув қатнашчиларига сўзлаб берди.
Кўтаринка рухда ўтган ушбу учрашувдан шахсий таркиб томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олинди.
Учрашув якунида М.Юлдашев томонидан взвод шахсий таркибига мустахкам соғлик оилаларига тинчлик-омонлик ҳамда келгусида режалаштирилган ишларига омад ва зафарлар тилади.
Share
MAY
2021
About the Author: