Самарқанд вилояти Пахтачи туманида жойлашган НКМК ДК тасарруфидаги ГМЗ – 1 кон бошқармасига қарашли “Қора-Қўтон” кон мажмуаси олтин қазиб олиш бўйича жанубий кон бошқармаси тасарруфидаги конлар ичида энг истиқболли ва катта захирага эга бўлган конлардан биридир. Шу жихатдан коннинг бир маромда, юқори ишлаб чиқариш кўрсаткичларига эришишида конда хизмат қилувчи мухандис – техник ва техник хавфсизлик ходимлари хамда конда кон қутқарув ишларини олиб борувчи ҳарбийлаштирилган кон қутқарув бўлими кон қутқарувчиларига боғлиқ эканлигини унутмаслигимиз керак.
Жорий йилнинг 27 май куни “Қора-Қўтон” конидаги портловчи моддалар омборхонасининг хавфсизлик талабларига риоя этилиши хамда кучли ер силкиниши оқибатида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш соҳасидаги ҳамкорликдаги харакатлар ўқув машғулоти ўтказилди.
Махсус – тактик ўқув машғулотида, “Қора-Қўтон” кони фуқаро муҳофазаси рахбар ходимлари ва тузилмалар шахсий таркибининг портловчи моддалар омборхонаси худудида содир бўлган табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларни бартараф этишда, Фавқулодда вазиятлар давлат тизими (ФВДТ) бўйича Пахтачи тумани худудий куч ва воситалари билан хамкорликда қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни ўтказишда барча шахсий таркибнинг билими ва амалий кўникмаларни такомиллаштириш, ўзаро хамжихатлик билан харакатланиш кўникмаларини хосил қилиш хамда маънавий – рухий барқарорлик хислатларини шакллантиришга қаратилди.
Ўқув машғулоти давомида махсус техникалар ва қутқарув асбоб – ускуналарни жалб қилган ҳолда ўқув нуқталарида, жумладан коронавирус инфекцияси ўчоғида тиббий эпидемияга қарши курашишнинг назарий ва амалий тадбирлари, кон рахбарларининг худудий қутқарув тузилмаларига хабар бериш ва уларни йиғиш, ёнғин ўчоғини содир бўлган худудни ўраб олиш, разведка ишларини олиб бориш, қидирув – қутқарув ишларини ташкил этиш ва жабрланганларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатган холда хавфли худуддан олиб чиқиш бўйича назарий ва амалий тадбирлар олиб борилди.
Махсус – тактик ўқув машғулоти якунида барча юзага келган вазиятлар шартли равишда содир бўлганлиги ҳисобга олиниб, “Қора-Қўтон” ҲКҚВ тезкор шахсий таркибининг ўқув нуқталарида хамкорликдаги харакатлари ва кўрсатган амалий маҳоратлари тадбир ташкилотчилари томонидан муносиб эътироф этилди.
Share
MAY
2021
About the Author: