ҲКҚҚисм Штабининг 2021 йил 3 февралдаги ҲКҚҚисм бўлинмаларининг 2021 йилда хизмат кўрсатилаётган корхоналарда ўтказиладиган махсус – тактик ўқув машғулотлар жадвалига асосан, ҲКҚҚ бўлинмалари томонидан хизмат кўрсатувчи корхона ва иншоотларда содир бўлиши мумкин бўлган авариялар ва бахтсиз ходисаларни олдини олиш ва уларни бартараф қилишда кон мажмуаси мухандис техник ходимлари хамда 5 – АҲКҚВ шахсий таркибининг хамкорликдаги амалий маҳорати ва билимини такомиллашишига хизмат қилувчи махсус – тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
Жорий йилнинг 31 май санасида, ОКМК АЖ Чодак кон бошқармаси “Пирмироб” кон мажмуасида, 5 – АҲКҚВ тезкор шахсий таркиби хамда мухандис – техник ходимларининг конда содир бўлиши мумкин бўлган аварияларда, кон раҳбарияти ва ҳарбийлаштирилган кон қутқарув тезкор бўлимининг аварияни бартараф этиш бўйича харакатлариш тактикасининг самарадорлиги, коннинг аварияларга қарши ҳимоя тизимининг оптималлиги, авария оқибатида қолган одамларни қидириб топиш бўйича қидирув – қутқарув ишларини ташкиллаштириш билим ва тажрибалари синовдан ўтказилди.
Ўқув машғулот жараёнида, хар бир иштирокчининг ўқув нуқталарида билим ва тажриба алмашинуви асосида, командирлар томонидан юклатилган вазифаларни махсус қутқарув асбоб – ускуналарни самарали қўллаган ҳолда тўлиқ ва ўз вақтида амалга ошириши, авария оқибатида қолган одамларни қидириб топиш, уларни хавфли газли худуддан олиб чиқиб биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш каби тезкор харакатлари мутасадди рағбарлар томонидан синчковлик билан кузатиб борилди.
Хамкорликда ўтказилган махсус тактик ўқув машғулоти якунида кон мажмуаси мутасадди раҳбарлар томонидан “Пирмироб” конида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 5-АҲКҚВ шахсий таркибининг жанговор техникаларини шайлиги ва тезкор хайдовчиларнинг бошқариш маҳорати, тезкор бўлимнинг реал вазиятга яқин бўлган холатда тезкорлик билан тактик харакатланиши хамда командирлар таркибининг бошқарув маҳорати кон мажмуаси раҳбарияти томонидан муносиб баҳоланди.
IYN
2021
About the Author: