ҲКҚҚ Штабининг 2021 йил учун “ҲКҚҚ бўлинмаларининг тезкор тайёргарлигини мониторинг қилиш ва аттестациядан ўтказиш” жадвалига мувофиқ, жорий йилнинг 14 – 16 июнь кунлари “Гидромахсусқурилиш” АЖга хизмат кўрсатувчи Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган 9 – АҲКҚВ тасарруфидаги Пском ҲКҚВ шахсий таркибининг тезкор тайёргарлиги бўйича мониторинг ва аттестацияси ўтказилди.
Ўтказилган мониторинг ва аттестация жараёнида командирлар таркиби бошқаруви остида авария содир бўлган худудда қидирув – қутқарув ишларини ташкиллаштириш ва уни олиб бориш махорати, тезкор шахсий таркибнинг махсус қутқарув асбоб -ускуналардан самарали фойдаланган ҳолда амалий машғулотларда орттирилган тажриба ва тактик усулларни қўллаган ҳолда авария оқибатида қолган одамларни қутқариш, малакали биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш ва уларни ер юзасига олиб чиқиш вазифалар бажарилди.
ҲКҚҚ фаолиятида юқори тажриба ва малакага эга бўлган ҲКҚҚ мутахассислари кузатуви остида ўтказилган бўлинма мониторинги ва аттестацияси шаффофлиги таъминланиб, ҲКҚҚнинг мавжуд низом ва меъёрий хужжатларга мувофиқ баҳолаб борилди.
ShareIYN
2021
About the Author: