Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм (ҲКҚҚ) худудий бўлинмаларида хизматни олиб бораётган профессионал кон қутқарувчиларнинг юксак харбий интизомини мустаҳкамлаш, ўз хизмат бурчига бўлган садоқат ва маъсулият хиссини ривожлантириш, профессионал касбий махоратини ошириш ва хизматдаги қийинчиликларни мардонавор енгиб ўтишда тезкор шахсий таркиб билан мунтазам равишда ўтказиб келинаётган саф тайёргарлиги машғулотлари муносиб хисса қўшиб келмоқда.
Жорий йилнинг 23 август куни ОКМК АЖга тасарруфидаги “Хондиза” кон мажмуасида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 10 – АҲКҚВга қарашли “Хондиза” ҲКҚВзводи тезкор шахсий таркиб иштирокида саф тайёргарлиги амалий машғулоти ўтказилди.
Ўтказилган машғулотда тезкор шахсий таркибнинг саф усуллари ва бериладиган буйруқларни аниқ ва тезкорлик билан бажариш хамда командир (бошлиқ)га ҳарбийча салом бериш тартиби бўйича маҳорат машқлари бўлиб ўтди.
Share
AVG
2021
About the Author: