Тезкор тиббий ёрдамни кўрсатиш бўйича тезкор шахсий таркибнинг билим ва кўникмалари мустаҳкамланмоқда.

Posted by:

Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм фаолиятида амалга ошириб келаётган мухим йўналишлардан бири бу тезкор тиббий хизмати фаолиятидир. Фойдали қазилма бойликларини қазиб олувчи корхона ва ташкилотлар кон мажмуаларида содир бўлиб турадиган авариялар ёки бахтсиз ходисалар оқибатида қолган одамларга малакали тезкор тиббий ёрдамни ўз вақтида кўрсатилиши учун тезкор шахсий таркибдан чуқур билим ва юқори савиядаги маҳорат талаб этилади.
Профессионал кон қутқарувчиларнинг тезкор тиббий соҳасидаги билимларини мустаҳкамлаш ва экстремал вазиятларда одамларга тиббий ёрдамни кўрсатишнинг замонавий тажрибаларини етказиш мақсадида жорий йилнинг 11 октябр куни НКМК Жанубий кон бошқармаси кон мажмуаларига хизмат кўрсатувчи 8-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводида тезкор тиббий хизмат бўйича командир ёрдамчиси раҳбарлигида амалий машғулот ўтказилди.

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment