Жорий йилнинг 20 октябр куни ОКМК АЖ Чодак кон бошқармаси худудида қутқарув тузилмалари хамда кон мажмуаларига хизмат кўрсатувчи Наманган вилояти Поп туманида жойлашган 5-АҲКҚВзвод тезкор шаҳсий таркиби иштирокида «Технологик тармоқда содир бўлган авария натижасида суюқ хлорни атроф-муҳитга тарқалиши билан боғлиқ фавқулодда вазият содир бўлганда Чодак кон бошқармаси раҳбарияти ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳаракатлари» мавзусида махсус – тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўтказилган ўқув машғулотда тезкор шахсий таркиб махсус тайёргарлиги бўйича кон – қутқарув жихозлари ва техникаларининг шайлиги, конда авариялар ёки бахтсиз ходисалар содир бўлганда тезкорлик билан авария – қутқарув ишларини ташкиллаштириш ва жабрланганларга малакали биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш каби билим ва маҳоратлари раҳбарият томонидан юксак эътирофга сазовор бўлди.
Share
OKT
2021
About the Author: