Фойдали қазилма бойликларини қазиб олувчи корхона ва ташкилотлар кон мажмуаларида содир бўлиши мумкин бўлган аварияларни бартараф этиш жараёнларида баъзи вақтларда қон қутқарувчилар газли мухитда қидирув қутқарув ишларини олиб боришида махсус газли мухитга мулжалланган нафас олиш асбоб-ускуналарини қўллаган ҳолда ишлашларига тўғри келади.
Бу эса ўз навбатида кон қутқарувчилардан юксак маҳорат, тажриба ва албатта етарли билимга эга бўлишни талаб этади. Ана шу мақсадда жорий йилнинг 2 ноябр куни «Шахта усулида кўмир қазиб олиш» филиалида «Ўзбеккўмир» АЖ кон мажмуаларига хизмат кўрсатувчи Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида жойлашган 2-АҲКҚВзводи, хизмат кўрсатилувчи объектларда содир бўлган аварияларга жўнаш диспозициясига мувофиқ ҲКҚОтряди командирлар ва тезкор шахсий таркиби хамда филиали раҳбарияти билан хамкорликда режали махсус тактик ўқув машқи ўтказилди.
NOY
2021
About the Author: