Тезкор шахсий таркибнинг жисмоний ва саф тайёргарлиги синовдан ўтказилди.

Posted by:

Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм (ҲКҚҚ) бўлинмаларида хизмат қилаётган профессионал кон қутқарувчиларнинг жисмоний имкониятларини ошириш, саф тайёргарлиги бўйича кўникмаларини ривожлантириш хамда интизомини мустаҳкамлашга қаратилган машғулотлари мунтазам равишда кун тартибига мувофиқ ўтказиб келинади.

Тезкор бўлимманинг жанговор шайлигини янада юқори даражага олиб чиқиш мақсадида, жорий йилнинг 31 март куни ОКМК АЖга қарашли Чодак кон бошқармаси кон мажмуаларида кон қутқарув ишларини олиб борувчи Наманган вилояти Поп туманида жойлашган 5-АҲКҚВзводида бўлиб ўтди.

Командирлар таркиби раҳбарлигида ташкил этилган амалий машғулотда ҳар бир бўлимманинг дастлабки тиббий-руҳий ҳолати ва баданни чиниқтиришнинг комплекс машғулотларидан бошланди.

Машғулотнинг асосий қисмида иштирокчилар жисмоний тайёргарлик бўйича 100 ва 1000 метрга тезликда югуриш, қўлга таянган ҳолда турник (гимнастик мослама)да тортилиш, саф тайёргарлиги бўйича саф усуллари ва уларни бажариш техникасини амалда кўрсатиб беришди.

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment