ҲКҚҚ штабининг 2022 йил 30 майдаги 57-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 31 май куни ҲКҚОтрядида кадрлар иши ва ижро интизомини юритиш ва шахсий таркибнинг жисмоний ва саф тайёргарлиги бўйича амалга оширилаёнган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси “Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми” бошлиғининг кадрлар ва умумий масалалар бўйича ёрдамчиси – М.А.Иминов., тезкор-техник бўлими муҳандиси – О.У.Назировлар томонидан мониторинг ўтказилди.
ҲКҚҚисм бўлинмаларида интизом низоми мустаҳкамлаш, ички хизмат тартибини сақлаш, командир ва қўл остидаги шахсий таркиб ўртасидаги муносабатини юқори даражага кўтаришда жисмоний ва саф тайёргарлик ишлари юқори баҳоланиб келинган. Мониторинг жараёнида взвод шахсий таркиби билан жисмоний ва саф тайёргарлиги машғулотларини ташкиллаштириш ва уни ўтказиш бўйича ҲКҚҚ штаби томонидан ишлаб чиқилган “ҲКҚҚқисмлари шахсий таркибининг жисмоний ва саф тайёргарлиги тўғрисида”ги методик қўлланма асосида назарий ва амалий машғулот ўтказилди.
Ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси ва Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарори ҳамда 2009 йил 28 августдаги 11-10-топшириғига мувофиқ, ишлар олиб борилаётгани хамда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент ҳужжатлари, Ҳукумат қарор, фармойиш ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси буйруқлари, фармойишлари, Ҳайъат мажлиси қарорлари, топшириқлари, ҲКҚҚ штаби буйруқ ва фармойишлари ижросини ўз вақтида бажарилишини таъминлашига алоҳида эътибор қаратилди. Ўрганиш натижасига кўра, ҲКҚОтрядида кадрлар иши ва ижро интизомини юритиш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича маълум бўлган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли ёрдам кўрсатилган ҳолда далолатнома расмийлаштирилди ва жорий йил 1-ярим йил якуни бўйича ҲКҚҚ бош мутахассислари ва бўлинма командирлари таркиби иштирокида ўтказиладиган йиғилиш кун тартибига мухокама сифатида киритилиши белгиланди.
Мониторинг якунида отряднинг жисмоний ва саф тайёргарлиги, кадрлар иши ва ижро интизоми, юзасидан ўтказилган машғулотлар ва амалга оширилган ишлар юзасидан ҲКҚҚ штаби мутахассислари томонидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди ва аниқ таклиф ва тавсиялар берилди.
ShareMAY
2022
About the Author: