Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси “Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми” бўлинмаларида 2022 йил 2-чорак якуни давомида олиб борилган тезкор, профилактик ишлари бўйича семенар-йиғилиши бўлиб ўтди.

Posted by:

Жорий йилнинг 7-8 июн кунлари Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм штаби видеоконференциялар ўтказиш залида ҲКҚҚ штаби раҳбар ходимлари ва барча бўлинмалар командирлар таркиби иштирокида ўтказилган йиғилишда, ҲКҚҚ тизимида кадрлар иши, ижро интизоми, жисмоний ва саф тайёргарлиги ҳамда  ҲКҚҚ низом ва меъёрий хужжатларни давлат тилига тахрир қилиш ишлари, ўтказилган мониторинг ва аттестация якунлари ва бўлинмаларнинг моддий-техник базасини такомиллаштиришга қаратилган ишлари тўғрисида ҲКҚҚ бошлиғи ҳамда ҲКҚҚ бошлиғининг тезкор-техник ва профилактик ишлар бўйича ўринбосарининг маърузалари тингланди.

Йиғилиш якунида ҲКҚҚ бўлинмалар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари тахлил қилинган ҳолда кўтарилган масалалар музокараларидан келиб чиқиб, ҲКҚҚ тизимида амалга ошириладиган ишларнинг 2-чи ярим йиллик ишлари белгилаб олинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment