Тезкор шахсий таркибнинг тиббий тайёргарлиги бўйича билимлари мустаҳкамланмоқда.

Posted by:

“Navoiy kon-metallurgiya kombinati” aksiyadorlik jamiyati тасарруфидаги “1-сон ГМЗ” кон бошқармасига қарашли “Қора-Қўтон” кон мажмуаcида кон қутқарув ишларини олиб борувчи “Қора-Қўтон” Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи тезкор шахсий таркибининг тиббий тайёргарлик йўналиши бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида бўлинма командирлар таркиби рахбарлигида назарий ва амалий ўқув машғулоти ўтказилди.
Машғулот давомида қутқарувчилар экстремал вазиятларда жабрланувчига тезкорлик билан биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш турлари ва бажариш усуллари тўғрисидаги маълумотлари конспектлаштирилди, назарий билимлари амалий жиҳатдан мустаҳкамланди.

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment