Кон қутқарувчиларнинг тиббий тайёргарлик бўйича билим ва кўникмалари мустаҳкамланмоқда.

Posted by:

Профессионал кон қутқарувчиларнинг тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича билим ва тажрибаларини мустаҳкамлаш, уларнинг замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётларини етказиш мақсадида жорий йилнинг 9 март куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тасарруфидаги “Деҳқонобод калий заводи” АЖ кон мажмуасида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 9-АҲКҚВзводига қарашли “Деҳқонобод” ҲКҚВзводи тезкор тиббий хизмати бўйича командир ёрдамчиси раҳбарлигида тезкор шахсий таркибга назарий ва амалий машғулоти ўтказилди.
Амалий машғулот давомида тезкор шахсий таркиб ўзлари учун муҳим бўлган билим ва кўникмаларни эгаллашди. Мисол тариқасида жабрланувчиларга биринчи ёрдамни кўрсатишнинг стандарт услуби ва унинг замонавий тезкор тажрибаси, тиббий интизомнинг мазмуни, турли хилдаги жароҳатларга самарали тиббий ёрдам кўрсатиш усули тўғрисидаги кўникмаларга эга бўлишди.

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment