ТЕЗКОРЛИК, МОҲИРЛИК ВА БИРДАМЛИК. Кон қутқарувчилар жанговор шайлиги синовдан ўтказилди.

Posted by:

Жорий йилнинг 29 июль куни ОКМК АЖ Чодак кон бошқармаси тасарруфидаги “Гузаксой” кон мажмуасида қутқарув тузилмалари ва кон қутқарув ишларини олиб борувчи 5-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи тезкор шахсий таркиби иштирокида махсус ўқув амалий тактиқ машғулоти ўтказилди.
Тактик ўқув машқининг дастлабки босқичида бўлимма шахсий таркибидаги техника, махсус кон қутқарув асбоб-анжомларнинг шайлиги саф кўриги орқали кўздан кечирилган бўлса, навбатдаги босқичда авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар, жабрланган инсонларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш ва уларни хавфсиз жойга эвакуация қилиш комплекс машқлари бажарилди.
Якуний босқичда бажарилган ишлар муҳокама қилиниб, конда содир бўлиши мумкин бўлган авариялар ёки бахтсиз ходисаларни олдини олиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш борасидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди.

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment