ХАВФСИЗЛИК БИРИНЧИ НАВБАТДА

Posted by:

 “Ўзкимёсаноат” АЖга қарашли “Деҳқонобод калий заводи” АЖ кон мажмуаси худудида туман қутқарув тузилмалари хамда ушбу конда кон қутқарув ишларини олиб борувчи “Деҳқонобод” ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи командирлар ва шахсий таркиби иштирокида конда ёнғин келиб чиқиши эхтимоли юқори бўлган худудларни ўрганиш, ёнғин ўчоқларини зудлик билан бартараф этиш, ишчиларни хавфсиз жойга эвакуация қилиш каби ҳамкорликдаги ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўқув машғулоти давомида махсус техникалар ва қутқарув асбоб – ускуналарни жалб қилган ҳолда ўқув нуқталарида назарий ва амалий тадбирларни тактик ҳаракат қилиш орқали кўникмаларни мустаҳкамлаш, кон раҳбарлариятини ҳудудий қутқарув тузилмаларига хабар бериш узвийлигини такомиллаштириш, келиб чиққан ёнғин ўчоқлари кенг тарқалиб кетмаслиги учун ҳудудларни ўраб олиш ва разведка ишларини олиб борган ҳолда қидирув – қутқарув ишларини ташкиллаштириш бўйича амалий ҳаракатлари олиб борилди.

Махсус – тактик ўқув машғулоти якунида барча юзага келган вазиятлар шартли равишда содир бўлганлиги ҳисобга олиниб, “Деҳқонобод” ҲКҚВ тезкор шахсий таркибининг ўқув нуқталарида ҳамкорликдаги ҳаракатлари ва кўрсатган амалий маҳоратлари тадбир ташкилотчилари томонидан муносиб эътироф этилди.

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment