Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор шаҳсий таркибнинг билим ва кўникмалари янада мустаҳкамланмоқда.

Posted by:

“Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJ ва “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” АJ кон мажмуаларида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 5-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи (АҲКҚВ) хамда 8-АҲКҚВда авария оқибатида қолган одамларни ҳаётини сақлаб қолишда биринчи тиббий ёрдамни кўрсатишнинг тезкор ҳаракатлар ва қўлланиладиган усулларни мувофиқлигини амалга оширишга қаратилган кўргазмали ўқув машғулоти бўлиб ўтди.
Бўлинма тезкор тиббий хизмати бўйича командир ёрдамчилари (Ю.Хусенов, А.Савронов) рахбарлигида олиб борилган машғулотлар бирламчи тиббий мосламалар ва плакатлар ёрдамида тезкор шахсий таркибга «Қон кетиш турлари ва уни тўхтатишда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш» бўйича билимларини ошириш мақсадида ташкиллаштирилди.

 

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment