Тезкор шахсий таркибнинг саф тайёргарлиги кўздан кечирилди.

Posted by:

Куни кеча Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида жойлашган Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув отряди ва 2-АҲКҚВзводи ички хизмат ҳолати ва шахсий таркибининг саф тайёргарлиги бўйича эгаллаган билим ва кўникмаларини кўздан кечириш мақсадида, ҲКҚҚ штаби тезкор техник бўлими мухандиси томонидан назорат машқлари ўтказилди.
Бўлинмалар кун тартибига мувофиқ ўтказилган назорат машқида командир ва шахсий таркиб ўртасидаги ўзаро муносабати ва бўлиммани саф усуллари орқали бошқариш савияси, бўйсинувчи томонидан берилган буйруқларни қабул қилиш ва бажариш ҳолати, сафда туриш ва юриш усуллар ва ҳаракатлари баҳоланиб борилди.

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment