Тактик-техник тайёргарлик бўйича билим ва маҳоратни мустаҳкамлаш йўлида.

Posted by:

2023 йил 21 феврал куни “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJ тасарруфидаги «Каулди» кон мажмуасида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 10-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи шахсий таркибининг кон қутқарув ишлари бўйича билим ва маҳоратларини синовдан ўтказиш мақсадида бўлинма ўқув конида амалий машғулоти бўлиб ўтди.
Авариявий вазиятга яқинлаштирилган ҳолда ўтказилган машғулотда конда авария содир бўлганда тезкор шахсий таркиб томонидан кон қутқарув ишларни ташкиллаштириш ва уни олиб бориш хамда жабрланганларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатган ҳолда ер юзасига эвакуация қилиш бўйича тактик ҳаракатлари баҳоланиб борилди.

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment