“Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми” бўлинмаларида 2022 йил давомида олиб борилган тезкор-техник, профилактик ва молия- хўжалик ишлари бўйича «ZOOM» платформаси орқали йил якунларига бағишланган вебинар йиғилиши бўлиб ўтди.

Posted by:

Жорий йилнинг 21 феврал куни Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисми штаби видеоконференциялар ўтказиш залида ҲКҚҚ штаби раҳбар ходимлари ва барча бўлинмалар командирлар таркиби иштирокида 2022 йил якуни бўйича «ZOOM» платформаси орқали вебинар йиғилиш ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-14-сон Фармонида белгиланган вазифалар ҳақида маълумот берилди.

ҲКҚҚисми Низоми ва ички меъёрий хужжатларни давлат тилига тахрир қилиш ишлари, тезкор-техник профилактика ишлари, бўлинмаларда ўтказилган мониторинг ва аттестация якунлари, кадрлар иши ва ижро интизоми, мурожаатлар билан ишлаш ҳамда ҲКҚҚисми фаолиятига мувофиқ “Оммавий ахборот воситалари” (телевидения, газета ва журналлар ҳамда расмий веб-сайт)да ёритилган янгиликлар, бўлинмаларнинг моддий-техник базасини такомиллаштиришга қаратилган ишлар, жисмоний ва саф тайёргарлиги ҳамда ГТЛ фаолиятида амалга оширилган ишлар тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига маълумот берилди.

Йиғилиш якунида ҲКҚҚ бўлинмалар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари тахлил қилинган ҳолда кўтарилган масалалар мухокамасидан келиб чиқиб, ҲКҚҚ тизимида 2023 йилда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment