«Ангрен кўмир кони» филиалининг портловчи моддалар сақлаш ва тарқатиш омборида махсус тактик ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

Posted by:

Жорий йил 23 феврал куни  «Ўзбеккўмир» АЖ «Ангрен кўмир кони» филиали фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш тузилмалари шартли зилзила, ёнғин, кўчки пайтида қутқарув, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича маҳоратларини намойиш қилишди.
Табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар юзага келганда объект раҳбарияти ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳаракатлари мавзусида махсус тактик ўқув машғулотида «Ўзбеккўмир» АЖ Фуқаро муҳофазаси тузилмалари, Ангрен шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими, ЁҲТТE, Ангрен шаҳар марказий шифохонаси вакиллари хамда 2-чи Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи командирлар ва тезкор шахсий таркиби иштирок этди.

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment