Тезкор шахсий таркибнинг саф тайёргарлиги кўздан кечирилмоқда.

Posted by:

Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм бўлинмаларида хизмат қилаётган кон қутқарувчиларнинг саф тайёргарлиги машғулотларини ўтказиш ва уларнинг жанговар тайёргарлигини тизимли равишда такомиллаштириш, ўқув машғулотлар фаоллигини яхшилаш орқали юқори самарадорликка эришиш муҳим вазифалардандир.
«Olmaliq KMK» AJга қарашли “Чодак кон бошқармаси” тасарруфидаги кон мажмуаларида кон қутқарув ишларини олиб борувчи Наманган вилояти Поп тумани жойлашган 5-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводида, тезкор шахсий таркибининг саф тайёргарлиги бўйича кўникмаларини мустаҳкамлаш, бажариладиган усуллар ва техникаларни ривожлантиришга қаратилган назорат машғулоти ўтказилмоқда.
Машғулотни ўтказишдан асосий мақсад нафақат уларни сафда юриш усуллари ва буйруқларни аниқ бажариши балки хар бир кон қутқарувчида ўзаро хамжихатликка ва тартиб интизомга қатъий риоя этилишига эришишдир.

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment