Бўлинмалар тезкор-техник тайёргарлигини янада ошириш ва шахсий таркиб кўникмаларни ўзлаштиришга қаратилган ўқув машғулотлари

Posted by:

2023 йил 29 мартда «Olmaliq KMK» AJ тасарруфидаги “Каулди кони” ва “Хондиза кон бошқармаси” кон мажмуаларида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 10 – Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи ва унга қарашли “Хондиза” ҲКҚВда аварияларни бартараф этиш ва одамларни қутқариш бўйича тезкор-техник тайёргарлик мониторингига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида, бўлиммалар шахсий таркиби иштирокида кон қутқарув ишларини ташкиллаштириш ва уни ўтказиш бўйича амалий ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда.

Ўқув машғулотида бўлинма шахсий таркибига юклатилган вазифалар жумладан, хизмат кўрсатилувчи объектларда авария ёки бахтсиз ходиса содир бўлганда авария турига қараб тактик харакатларни олиб бориш орқали авария оқибатида қолган одамларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ёнғин ўчоқларини ўчириш ва оқибатларини бартараф этиш, махсус қутқарув асбоб-анжомларни техник жихатдан созлигини текшириш хамда автотехникаларни қон қутқарув ишларига шайлиги амалий тарзда бажарилди.

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment